Шу йилнинг 19 январь күни Хўжайли туманидаги «Антакия» ресторанига онаси билан тўйга келган 2011 йилда туғилган ёш ўсмирин А.А.нинг бедарак йўқолгани ҳақида интернет тармоқларида хабарлар тарқалганди.
"KRuz.uz" нашри Хўжайли тумани ИИБ билан боғланиб, воқеа тафсилотлари бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, 19 январь куни 2011 йилда туғилган Хўжайли тумани "Таўша" кўчасида яшовчи ёш ўсмирин А. А. «Антакия» ресторанига онаси билан тўйга келган ва тўсатдан йўқолиб қолган. Шундан кейин боланинг ота-онаси туман ИИБга 18:30 да мурожаат қилган. Тезкор гуруҳ воқеа жойига тезда етиб бориб, қидирув ишларини олиб борган.
Рестонаннинг камераларига муҳрланган тасвирлар кўздан кечирилганда боланинг ресторан қаршидаги оқава сувлар оқадиган қувурга тушиб кетгани акс этган.
19 январь куни кеч соат чамаси 23:30 лар атрофида боланинг жонсиз танаси оқава қувури ичидан топилган.
Дастлабки тахминларга кўра, болакай оқава қувурига сирпаниб тушиб кетган. Она боласини қаровсиз қолдирган.
Хўжайли тумани ИИБнинг бизга маълум қилишича, ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






