Андижон давлат университетида Европа Иттифоқи «Erasmus+» дастурининг «RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф - муҳит» мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш» мавзусидаги қўшма лойиҳаси доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.
Лабораторияга Германия, Италия, Испания ва бошқа ривожланган давлатларда ишлаб чиқарилган 42,7 минг евролик 30 турдаги лаборатория жиҳозлари ўрнатилди.
Лаборатория Европанинг 600 дан ортиқ нуфузли университетлари онлайн тарзда уланган Оксфорд университети Резерфорд лабораторияси микроэлектроника ва наноэлектроника қўллаб-қувватлаш марказининг europractic тизимига онлайн уланган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европа Иттифоқи «Erasmus+» дастури ҳамкорлигидаги ушбу лойиҳа доирасида келгусида Гулистон ва Қарши давлат университетлари, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам шундай лабораторияларни ташкил этиш кўзда тутилган.






