1

​Таниқли америкалик продюсер ўзбекистонлик талаблар билан учрашди

ЖАМИЯТ 23.01.2019, 15:44
​Таниқли америкалик продюсер  ўзбекистонлик талаблар билан учрашди

Режиссёр ва моҳир продюсер, “UPF” ташкилотининг дастурлар бўйича директори Даниел Тутт юртимизга сафари давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф мобайнида америкалик режиссёр институтдаги ижодкор ёшлар томонидан тайёрланаётган ижод намуналари билан танишди.

– Институтига қилган саёҳатим давомида шунга амин бўлдимки, келажакда бизнинг Ўзбекистондаги фаолиятимизда керак бўладиган кўплаб фикр ва ғоялар етарлича.

Масалан, институтдаги баъзи ёшларнинг анимация ва операторлик маҳорати менга манзур бўлди. Улар билан келажакда бирга ишлаймиз деган умиддаман.

АҚШлик режиссёр Ўзбекистонга “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди томонидан тасвирга олиниши режалаштирилаётган ислом дини ва цивилизацияси тўғрисида қисқа метражли фильмга материаллар тўплаш мақсадида ташриф буюрган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1