1

Мудофаа вазири ўринбосари Нукусда янги ташкил этилган курс тингловчилари билан суҳбатлашди

ЖАМИЯТ 23.01.2019, 18:37
Мудофаа вазири ўринбосари Нукусда янги ташкил этилган курс тингловчилари билан суҳбатлашди

Мудофаа вазири ўринбосари Нукусда янги ташкил этилган курс тингловчилари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 22 январь куни Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм базасида янги ташкил этилган жиноятчиликка қарши курашувчи курс тингловчилари билан суҳбат ўтказди.

Тингловчилар қисқа муддатда касбий тайёргарлик ва ватанпарварлик бўйича етарли кўникма ва билимга эга бўлаётганликларини намоён этишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларини қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг бирида ўқув-амалий курслари ташкил этилганди. Айни вақтда у ерда юзга яқин жиноятчиликка қарши курашувчи ходимлар таҳсил олмоқда.

Машғулотларда ўрнак кўрсатган тингловчиларга мудофаа вазири ўринбосари номидан миннатдорчилик эълон қилинди.

Шу куннинг ўзида Нукус шаҳри Ёшлар марказида шаҳар ва туманларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, ёшларни маънавий-маърифий ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги, республика Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари тингловчилари иштирок этди.

Унда Фармойиш асосида ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Нукус шаҳри ва туманларда амалга оширилган ишлар натижасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кескин камайгани қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1