1

Душанбеда "Тошкент нон кабоб" очилди

ЖАМИЯТ 23.01.2019, 22:45
Душанбеда "Тошкент нон кабоб" очилди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида "Тошкент нон кабоб" номли биринчи ўзбек фаст-фуд ресторани очилди. У ўз фаолиятини "Қанча хоҳласанг, тўла" номли қизиқарли акция билан бошлади. Яъни битта нон орасидаги тотли кабоб олиш учун жуда бўлмаганда 1 сомоний(0,1 АҚШ доллари) тўлаш лозим.

Мазкур акциядан кўзланган мақсад нафақат қизиқарли маркетинг юриши, балки аҳолининг эҳтиёжманд одамларга ёрдам беришга қай даражада тайёр эканлигини ҳам аниқлашдир. Ўзбекистонда бундай акциялар тез-тез қўлланилиб турилади, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Душанбеда мана шундай стратегияни қўллашга қарор қилишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1