1

Нотариат соҳасида эксперт комиссияси ташкил қилинди

ЖАМИЯТ 23.01.2019, 23:18
Нотариат соҳасида эксперт комиссияси ташкил қилинди

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва нотариат тизимини замон талабларига мос келадиган соҳага айлантириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузурида нотариат соҳасида ягона амалиётни шакллантириш бўйича Экспертлик комиссияси ташкил қилинди.

Экспертлик комиссияси таркибига жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи 7 нафар аъзодан иборат бўлиб, унинг таркибига ҳуқуқ соҳасидаги етакчи мутахассис-олимлар, тажрибали нотариуслар ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари киритилди.

Комиссияга нотариал ҳаракатларни амалга оширишда жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни қонуний ҳал қилиш, соҳада бир хил амалиётни таъминлаш, қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга, фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилишга, уларни турли хил овора-сарсон қилишга шарт-шароит яратувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, комиссияга нотариал ҳаракатларни бажариш учун тақдим қилинадиган ҳужжат турларини тубдан қисқартириш, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиш мақсадида нотариал ҳаракатларни бажариш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш ҳамда қонунчиликда нотариал тасдиқлаш мажбурий талаб қилинадиган битим ва ҳужжатларнинг турларини қисқартиришнинг қонуний йўлларини излаб топиш вазифалари топширилди.

Экспертлик комиссиясининг ташкил қилиниши келгусида нотариат соҳасида амалиётдаги муаммоларни қонуний ҳал қилиш, бир хилликни таъминлаш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларга сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатишда муҳим ўрин тутади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1