АсосийJamiyat

Педагоглар 5 йилда бир марта малака оширишлари шарт этиб белгиланди

'Педагоглар 5 йилда бир марта малака оширишлари шарт этиб белгиланди 'ning rasmi

Ўзбекистонда педагог ходимларнинг малака ошириш тартиблари ҳам тўлиқ назорат остига олинади, деб хабар қилди "Ўқитувчи" телеграм-канали.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати 2019 йилнинг 1 январидан республикадаги ҳар бир таълим муассасасидаги ходимларнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳар беш йилда бир марта малака ошириши зарурлиги инобатга олиниб назорат қилинишини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги "Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра педагог ходимларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда педагог ходимнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ ҳолда аниқланиши айтиб ўтилган.

Шунингдек, энди педагог ходимлар 5 йилда камида бир марта малака ошириши шарт. Йўқса, маълум чоралар кўрилиши ва ҳатто касбдан четлатиш ҳолатлари ҳам кузатилиши

    Бошқа янгиликлар