1

Муайтай. Наманганда Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

СПОРТ 05.11.2014, 17:06
Муайтай. Наманганда Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Наманганда муайтай бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан юз нафардан зиёд спортчи 14 вазн тоифасида баҳслашди. Бу ҳақда olamsport.com хабар беради.

Мусобақалар якунига кўра, қорақалпоғистонлик Абатбай Отегенов, Жаҳонгир Йўлдошев, Муҳаммад Қўчқоров, Уббинияз Туриниязов, Наманган вилоятидан Босит Абдуолимов, Илҳом Холмирзаев, Фаррух Самижонов, Самарқанддан Темур Жабборов, Ғиёсбек Зубайдуллаев, Ҳалим Облоқулов, Бобур Тоғаев, Фанат Қаҳрамонов, Сурхондарёдан Камолиддин Турсунов, Андижондан Абдулазиз Ёқубов ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида чемпионат шоҳсупасининг биринчи поғонасини наманганлик муайтайчилар эгаллади. Қорақалпоғистон ҳамда самарқандлик спортчиларга иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1