АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келди. Қизиғи чақалоқларнинг эгизак опалари ҳам бор (фото)

'Қорақалпоғистонда уч эгизак дунёга келди. Қизиғи чақалоқларнинг эгизак опалари ҳам бор (фото)'ning rasmi

23 январь күни Нукус тумани "Ақтерек" МФЙда истиқомат қилувчи Марат Жумамуратов Мурат ва Наргиза Менглибекова оиласида уч эгизак қиз дунёга келди. Бу ҳақда "Kruz.uz" хабар бермоқда.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозирда онанинг ҳам, эгизакларнинг ҳам соғлиги жойида.

Эгизакларнинг биринчиси соат 12:30 да, иккинчиси 1:15 да, учинчиси эса 4:30 да туғилган.

Улар шифокорлар назоратида. Эгизаклар ҳолидан туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари хабар олиб, турли совға-саломлар билан сийлашган.

Бу оиладаги иккинчи эгизакларнинг туғилиши. Учта эгизакнинг Айдана Гүлдана исмли эгизак опалари бор.

Бошқа янгиликлар