АсосийJamiyat

Тошкентда мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди (фото)

'Тошкентда мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди (фото)'ning rasmi

25 январдан 26 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, тунги соат тахминан 2:00лар атрофида Абдулла Қодирий кўчасидаги (собиқ ҳайвонот боғи ёнида) ЙТҲ ҳақида хабар келиб тушган.

«Нексия-3» русумидаги автомобиль ҳайдовчиси реклама баннери устунига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи, 25 ёшли А.Т. ва унинг икки нафар йўловчиси (аёллар) воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчи йўловчи (аёл киши) шифохонага олиб кетилган, шифокорлар унинг ҳолатини оғир, деб баҳолашмоқда.

    Бошқа янгиликлар