Нукус шаҳрида “Биз жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида 6000 метр узоқликка югуриш акцияси ўтказилди. Мазкур спорт мусобақаси Қуролли Кучлар куч тузилмалари ходимлари, мактаб ва коллеж ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда кекса ёш вакилларидан иборат жами 5000 нафар зиёд катта-ю кичикни қамраб олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Нукус шаҳар ҳокимлиги, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
“Финиш” чизиғи олдида ҳарбийлар санътакорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва кўргазмали чиқишлар ҳолдан тойган иштирокчиларга куч-ғайрат бағишлади.

Югуриш марафони ғолиб ва совдирдонларига қатор вазирликлар ва ҳомий ташкилотлар томонидан медаллар, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5408-сонли Фармойиши ижросини самарали бажариш ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.






