АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди

'Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 январдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил қилинди.

Вазирлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши орқали ташкил этиладиган бўлди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Сардор Умурзоқов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва кейинчалик Рэдинг Университетинг (Буюк Британия) магистратурасини тамомлаган, ҳозирда фан доктори илмий даражасига эга.

С.Умурзоқов узоқ муддат Ўзбекистон банк соҳасида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон, Буюк Британия) ҳамда республикамиз молия тизимида, хусусан Молия Вазирлиги Ғазначилигида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар