АсосийJamiyat

Роберто Карлос Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, болажонлар билан учрашди

'Роберто Карлос Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, болажонлар билан учрашди'ning rasmi

Жаҳон футболи афсонаси Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюриб, куннинг биринчи ярмида футбол мактаблари тарбияланувчилари учун мастер-класс ўтказгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Куннинг иккинчи ярмида жаҳон чемпиони пойтахтимиздаги 22-сонли А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.

Роберто Карлос у ерда болажонлар билан учрашиб, улар билан ҳам маҳорат дарсларини ўтказди. Кейин эса болажонларга турли эсдалик совғларини тақдим қилди. Шунингдек, ўз футболчилик фаолияти ҳақида болажонларга сўзлаб берди.

    Бошқа янгиликлар