АсосийJamiyat

Прокуратура ходимига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Прокуратура ходимига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Шу йилнинг 24 январида прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. ўзи томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган тураржойга оид келиб тушган аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар