Франция пойтахти Париж шимолидан муҳожирлар лагери эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
300 га яқин муҳожирлар метро станциясига яқин бўлган кўприк остида яшаб келишаётган эди. Шаҳар маъмурияти қочоқларни вақтинчалик яшаш марказларига юборишини маълум қилган. Бу ерда улар тиббий кўрикдан ўтказилади. Мигрантларнинг тақдири эса кейинчалик ҳал қилинади. Париж марказидан муҳожирлар лагерларини кўчириш операциясини давом эттириш режалаштиришмоқда.






