АҚШнинг бир қатор ҳудудларида тинимсиз қор бўронлари кузатилмоқда, дея хабар берди Лента.ру нашри.
Масалан, Чикагода ҳарорат -29 даража экани қайд этилган. Қалин ёққан қор ҳозирга қадар юзга яқин ЙТҲларига сабаб бўлгани хабар қилинмоқда. Чикагодаги мактабларда дарслар қолдирилгани туфайли 360 минг ўқувчи уйда қолмоқда. Айрим жамоат транспорт қатновлари ҳам вақтинчалик тўхтатилди. Бу каби ҳолатни Ғарбий Мичиганда ҳам кузатиш мумкин. Прогнозларга кўра, келаси ҳафта ҳарорат -53 даражагача пасаяди.






