Венгрия пойтахти Будапештдаги қаҳвахонада мижозларга робот хизмат кўрсатишни бошлади, дея маълум қилмоқда Лайф.ру нашри.
Пеппер номли робот мижозларни кутиб олади ва уларни бўш столларга таклиф қилади. Шундан сўнг таомномани тақдим этади. Техниканинг имкониятлари шу билан тугагани йўқ. Пеппер буюртмани олиб келган вақтда сиздан ҳол-аҳвол сўраб, бирор ҳазил қилиб, кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қилади. Мижозлар унинг керакли функциясини босиб, роботнинг хизматини танлашлари мумкин.






