АсосийDunyo

Ишсизларнинг учдан бир қисми тўйиб овқатланиш имконига эга эмас

'Ишсизларнинг учдан бир қисми тўйиб овқатланиш имконига эга эмас 'ning rasmi

Германияда олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, ҳозирги вақтда ишсизларнинг учдан бир қисми тўйиб овқатланиш имконига эга эмас, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Ушбу натижалар 2017 йил бошидан 2018 йил сўнгига қадар бўлган кўрсаткичларга асосланган. Германия Европадаги энг бой мамлакатлардан бири бўлишига қарамай, мамлакатда 16 ёшдан юқори 5 миллиондан ортиқ ишсиз киши очликдан азият чекмоқда. Бу эса мамлакат аҳолисининг 7,5фоизини ташкил қилади. Таҳлилчилар ҳукуматни қашшоқликка қарши ҳозирдан курашишга ва кенг кўламли чоралар кўриш учун дастур ишлаб чиқишга чақиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар