Данияда анъанавий чироқлар фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Day.Az нашри.
Пойтахт Копенгаген ҳозирда ёруғлик шаҳрига айланган бўлиб, кўчаларни безатиш ишларида бир неча миллион рангли чироқлардан фойдаланилган. Мазкур тадбир ҳар йили қиш оқшомларида ўтказилади. Уни ташкил этишдан мақсад эса шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни хушнуд қилишдан иборатдир. Фестиваль давомида концерт дастурлари ҳамда турли шоу томошалари ҳам ўтказилмоқда.