Кабо-Вердеда 9,5 тонна кокаин моддаси мамлакат ҳудудида қўлга олинди ва йўқ қилинди, деб хабар берди News.day.az нашри.
Ушбу ҳолат юзасидан полиция 11 нафар россиялик денгизчиларни қўлга олган. Ҳозирда улар контрабандада гумон қилиниб, пойтахт Прая яқинидаги қамоқхонада сақланмоқда. Маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари кемада ноқонуний юк борлигидан хабар топишган. Шундан сўнг олиб борилган тезкор амалиёт чоғида умумий қиймати ярим миллиард долларга тенг бўлган гиёҳванд модда аниқланган. Полиция ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда. Тез орада эса россиялик денгизчилар устидан суд жараёни бошланади.






