АсосийDunyo

Парижда турар жой биносида ёнғин чиқди

'Парижда турар жой биносида ёнғин чиқди 'ning rasmi

Франция пойтахти Парижда жойлашган турар жой биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Лента.ру нашри.

Фавқулодда вазиятлар хизматига 16-ҳудуддаги бинонинг 7–8-қаватларида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳодиса оқибатида 8 киши қурбон бўлган ва яна 30 киши жароҳат олган. Ярадорларнинг 6 нафари ўт ўчириш ходимларидир. Яқин атрофдаги уйлардан одамлар эвакуация қилинган. Оловни тўлиқ ўчириш учун махсус гуруҳ 5 соат кураш олиб борган. Алангани келиб чиқиш сабаблари тўғрисида аниқ маълумлотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар