АсосийDunyo

Японияда муз ҳайкаллари фестивали ўтказилмоқда

'Японияда муз ҳайкаллари фестивали ўтказилмоқда 'ning rasmi

Япониянинг Саппоро шаҳрида муз ҳайкаллари фестивали ўтказилмоқда, дея маълум қилди ТАСС нашри.

Етмишинчи маротаба ташкил этилган бу тадбир қор байрами, деб ҳам аталади. Шаҳар бўйлаб қордан ва муздан яратилган 200 дан ортиқ ҳайкалтарошлик ишларини кўриш мумкин. Фестивалда ҳар йили миллиондан ортиқ томошабин иштирок этади. Ташкилотчилар эса бу йил келадиган меҳмонлар сони икки ярим миллондан ортишини тахмин қилишмоқда. Фестиваль 11 февралга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар