АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги ёнғинда икки киши жароҳат олгани маълум қилинди

'Қашқадарёдаги ёнғинда икки киши жароҳат олгани маълум қилинди'ning rasmi

2019 йил 5 февраль куни соат 00:24ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Ш.М. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасида Хўжаабдижаббор қишлоғида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)га келган вақтида ушбу автомашинада ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида ҳайдовчи Ш.М. ва шу АЁҚШ ишчиси А.Р. куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилганлар.

Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёдаги АЁҚШда "Газель" автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар