АсосийJinoyat

Учта пахта тозалаш корхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Учта пахта тозалаш корхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Хоразм вилоятида пахта тозалаш корхоналари омборларида 2018 йил мавсумидан ортиб қолган дориланган, сара уруғлик чигитидан 158 тоннаси сақлаш қоидаларига риоя этилмагани оқибатида зараркунандалар билан зарарланган. Қиймати 539,8 миллион сўм бўлган уруғлик яроқсиз бўлиб қолган. Бу билан давлат ва жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган.

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ҳудуддаги 3 та пахта тозалаш корхонасида уруғлик чигитларининг сифатли сақланиши юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан пахта тозалаш корхоналарининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар