АсосийJinoyat

Қонунбузарларнинг ниятини божхоначилар пучга чиқарди

'Қонунбузарларнинг ниятини божхоначилар пучга чиқарди'ning rasmi

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексиКонтрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қаршикурашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент халқаро аэропорти” орқали товар-моддий бойликлари, хусусан,дори воситаларини ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Деҳли-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар М.Х., М.У. ва М.З лар яшил йўлак орқали ҳаракатланаётганда божхоначилар томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаролар томонидан яширин тарзда олиб ўтилаётган жами 325 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар