Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Унда сўз олган муассаса раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровнинг таъкидлашича, 2018 йил давомида "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилиши 20 маротаба ўтказилиб, 3598 та лицензия талабгори ҳужжат топширган, жами концерт-томоша фаолияти учун лицензия сони 3433 донани ташкил этди.
Кенгаш хулосалари асосида малака ва мезон талабларига жавоб бермагани учун 165 нафар лицензия талабгорига рад жавоби берилди.