АсосийJamiyat

​«ММФИ» университети филиалига ижрочи директор тайинланди

'​«ММФИ» университети филиалига ижрочи директор тайинланди'ning rasmi

Алишер Санетуллаев «Москва муҳандислик-физика институти» миллий тадқиқот ядровий университетининг (“ММФИ” МТЯУ) Тошкентда ташкил қилинган филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

2019 йил 6 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақда тегишли қарори имзоланди.

Таъкидлаш керакки, “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университетининг Тошкентдаги филиали Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил қилинган. Лойиҳага 2018 йил октябрида старт берилган.

Режага бўйича дастлаб 100 нафарга яқин йигит-қиз мазкур университет филиалига 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қабул қилинади. Ҳозирги пайтда “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университетида 58 нафар ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда.

Алишер Санетуллаев – маълумотига кўра ядрочи-физик олим. У бу соҳа бўйича Мичиган давлат университети (АҚШ) ва Британия Колумбияси университетида (Канада) ишлаган ва тажриба орттирган. Олим PHD (лат. Philosophiæ Doctor, доктор философии) илмий унвонига эга. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида педагогик фаолият олиб борган.

    Бошқа янгиликлар