АсосийJamiyat

Юнусободда 15 яшар мактаб ўқувчиси бўғиб ўлдирилди

'Юнусободда 15 яшар мактаб ўқувчиси бўғиб ўлдирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 15 яшар мактаб ўқувчисининг жасади топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 7 феврал куни соат 17:40да 102 рақамига тушган хабарга кўра Юнусобод туманидаги ўз уйида 15 яшар Н.Э.нинг бўғилиш излари билан жасади топилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов–тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20 ёшли Э.А. ушланган. Жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар