Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Луи ван Гал ҳужумчи Радамель Фалькаонинг тикланиш жараёни борасида гапириб ўтди.
"Фалькао қачон майдонга қайтишини билмайман. Бу вазиятда барчаси унинг тикланиш жараёнига боғлиқ. Агарда у яхши ўтса, Фалькао яқин орада майдонга қайтди, йўқса, даволаниш муддати яна чўзилади", – дейди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал, колумбиялик ҳужумчи машғулот вақтида тиззасини жароҳатлаб олди.
Ушбу мавсумда, Фалькао Англия чемпионатининг 5 учрашувида иштирок этиб, битта гол ҳамда иккита голли узатмага муаллифлик қилди.
Манба: www.goal.com