АсосийJamiyat

Ҳарбий хизматчилар билан ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришга қаратилган тадбир ўтказилди

'Ҳарбий хизматчилар билан ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришга қаратилган тадбир ўтказилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи биносида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассиси ҳамда Самарқанд давлат университети ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзда ташкил этилиб, унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар олишди. Шунингдек, ҳозирги вақтда оилаларда юзага келаётган келишмовчиликларнинг сабаблари, эркак ва аёл кишини оиладаги масъулияти хусусида мутахассисларнинг фикрлари тингланди.

Тадбир сўнггида террористик ташкилот ва оқимларнинг келиб чиқиши, баъзи давлатларда ҳукм сураётган нотинчликлар ҳақидаги фильм намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар