Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бугун 11 февраль куни соат 8 дан 12 февраль соат 8 гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирди.
"Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз", - дейилади вазирлик хабарида.






