1

Қозоғистондаги қабристонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

ЖАМИЯТ 11.02.2019, 17:24
Қозоғистондаги қабристонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Атирау вилояти ички ишлар департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаев микрорайонлардан бирида аёл кишининг жасади топилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган.

“Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Тергов сабабли бошқа маълумот ошкор этилмаяпти”, - деб таъкилади Дуйсенбаев.

Ҳокимият вакиллари билан аҳоли билан йиғилиши ўтказилди. Унда туманда истиқомат қилувчи шахслардан бирининг сўзларга кўра, воқеа содир бўлгандан кейин аҳоли кўчага чиқишга кўрқиб қолган.

26 январь куни қабристон ҳудудида кўрпага ўралган аёлнинг жасади топилди. Аёлнинг кўкрак қафаси қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилганлиги маълум бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1