1

«Реал» ўз майдонида «Райо Вальекано»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

СПОРТ 09.11.2014, 10:32
«Реал» ўз майдонида «Райо Вальекано»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

“Реал” клуби Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган учрашувда “Райо Вальекано” жамоасини қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Реал” таркибида голларга Бэйл, Рамос, Кроос, Бензема ва Роналдулар муаллифлик қилишди. “Райо Вальекано” таркибида эса Буэно бир марта жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалаба Карло Анчелотти шогирдларига мусобақа жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлашга имкон берди.

Реал Мадрид – Райо Вальекано 5:1 (2:1, 3:0)
Голлар: 1:0 – 9 Бэйл, 2:0 – 40 Рамос, 2:1 – 44 Буэно, 3:1 – 55 Кроос, 4:1 – 59 Бензема, 5:1 – 83 Роналду.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1