Жорий йилнинг 11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида жойлашган «Азиз замин» фермер хўжалиги дала майдонидаги вагончада ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш вақтида юқоридаги фермер хўжалиги қоровули О.О.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин оқибатида вагончанинг 22 кв.м майдонида ички қисми, жиҳозлари ёниб зарар кўрган.
ИИВнинг аниқлик киритишича, бахтсиз ҳодиса электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққан.






