АсосийJamiyat

​"Тошшаҳартрансхизмат"га яна янги автобуслар келтирилди

'​"Тошшаҳартрансхизмат"га яна янги автобуслар келтирилди'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖга қарашли автосаройларга янги автобуслар келтириш давом этмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Бу ҳаракат таркибини босқичма босқич янгилаб боришга ёрдам беради.

Хусусан, 4 автобус саройи тасарруфидаги 84-“Эркин қўрғони – “Обод турмуш” маҳалласи” йўналишига 10 та ўрта сиғимли SAZ LE 60 автобуслари бириктирилди. Бундан ташқари 7 автобус саройи тасарруфидаги 9т–“Чилонзор, 25 даҳа – Тошкент вокзали” йўналишига ҳам ҳудди шу русумдаги 3 та автобус қўйилди.

Янги автобуслар 12 февралдан йўналишларда фаолиятни бошлаган.

    Бошқа янгиликлар