АсосийJamiyat

Тошкентда 3 ёшли бола 3-қават деразасидан пастга тушиб кетди

'Тошкентда 3 ёшли бола 3-қават деразасидан пастга тушиб кетди'ning rasmi

Бугун, 12 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББга Олмазор туманида яшовчи 3 ёшли Фарруҳ исмли боланинг деразадан тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, бувисининг уйида қаровсиз қолган бола айвондаги токча баландлигидаги сўрига чиқиб, 3-қаватда жойлашган уйнинг очиқ қолган деразадан пастга тушиб кетган.

ИИББ дераза қаршисида сўри ўрнатишда аҳолини хушёрлик ва эътиборли бўлишга чақириб, дераза қаршисига стул ва мебеллар қўймасликни сўраган.

    Бошқа янгиликлар