1

Давлат тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини қисман қоплайди

ЖАМИЯТ 13.02.2019, 17:53
Давлат тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини қисман қоплайди

Президентнинг 12.02.2019 йилдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

2019 йил 1 апрелдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси 2019-2021 йилларда тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплайдиган бўлди. Бунинг шарти – ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизи экспорт қилиниши керак.

Фоизлар қуйидаги қисмларда қопланади:

  • айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;
  • ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1