1

Олий таълим муассасалари талабалари учун яна бир стипендия жорий этилди

ЖАМИЯТ 13.02.2019, 22:21
Олий таълим муассасалари талабалари учун яна бир стипендия жорий этилди

Гидроэнергетика соҳасининг мутахассисларга бўлган талабини инобатга олган ҳолда малакали кадрларни тайёрлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш, хусусан, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти стипендияси жорий этилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида мазкур стипендияларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда талабларга жамиятнинг махсус гувоҳномаси ва пластик карточкалари берилди.

Мазкур стипендияни илк бор институтнинг жами беш нафар, (2 нафар магистр, 3 нафар бакалавр) талабаси қўлга киритди. Стипендиялар миқдори энг кам иш ҳақининг олти баробари — 1 216 380 сўмни ташкил этади. Мазкур стипендия талабанинг институт томонидан оладиган стипендиясидан ташқари, бир йил давомида бериб борилади.

Стипендияга тақдим этилган номзодлар институт илмий кенгаши тавсияси ва жамият томонидан тузилган комиссиянинг белгиланган талаблари асосида аниқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1