Сурхондарёда ноқонуний тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди

ИҚТИСОДИЁТ 14.02.2019, 09:40
Сурхондарёда ноқонуний тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди

Сурхондарёда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликка қарши мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Натижада жойларда ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар аниқланмоқда.

Шўрчи туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Х.О давлат рўйхатидан ўтмасдан тегишли ҳужжатларсиз ноозиқ-овқат маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилиб, жами 5 турдаги 7 миллион 530 минг сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди.

Бундай ҳуқуқбузарлик Узун туманида ҳам кузатилди. Фуқаро Қ.М ҳеч қандай ҳужжатларсиз ҳар хил турдаги кийим-кечак маҳсулотларини сотаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилиб 2 миллион 210 минг сўмлик товар моддий бойликлари вақтинчалик сақлаш учун ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1