АсосийJamiyat

Молия институти олдидаги ​пиёдалар йўлагида ёритгичлар ўрнатилди

'Молия институти олдидаги ​пиёдалар йўлагида ёритгичлар ўрнатилди'ning rasmi

Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойи янги кўринишга эга бўлди.

Ушбу пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси таклифи асосида ўрнатилди. Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди.

Маълумот учун, бундай конструкция республикамизда ҳусусан, Тошкент шаҳрида илк бор татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.


    Бошқа янгиликлар