Дунёда қандли диабетдан азият чекаётган одамлар кўп.Оёқ товони диабети ушбу хасталикнинг бир тури саналади.
Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова шу касалликка чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.
— У оёққа тушадиган босимни пасайтиради, товондаги қон айланишини яхшилайди, — дейди қандли диабет билан оғриган беморлар учун рационал пойабзал конструкцияси ва технологиясини яратиш устида илмий изланишлар олиб бораётган М. Муҳаммедова. — Биз бир гуруҳ беморларга шу пойабзални тақдим этган ҳолда тажриба – синов ишларини олиб бордик.Улар оёғидаги жиддий яллиғланишлар атиги бир ойда барҳам топди.
Бухорода бўлиб ўтган “Қиш –2019” кўргазмасида бўлғуси олиманинг изланишлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.






