АсосийJamiyat

"Chimgan Challenge" қишки спорт ўйинлари фестивалига старт берилди

'"Chimgan Challenge" қишки спорт ўйинлари фестивалига старт берилди'ning rasmi

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишки спорт ўйинларини ривожлантириш, тоғ-чанғиси, хоккей, фигурали учиш каби спорт турларини оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Чунончи, пойтахтимизда барпо этилаётган “Ҳумо” аренаси ҳам айни шу мақсадларда барпо этилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманининг Чимён тоғ-чанғи зонасида илк бор “Chimgan Challenge” қишки спорт ўйинлари бўйича ёшлар фестивалига старт берди.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққанлар мамлакатимизда қишки спорт ўйинларини янада ривожлантириш, мусобақанинг кўламини кенгайтириш, келажакда мусобақани халқаро турнир даражасига олиб чиқиш, бу орқаликўплаб истеъдод эгаларини кашф этиш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Таъкидлаш керакки, ёшлар орасида спортнинг қишки турларини оммалаштириш, навқирон авлод вакилларида салбий иллатларга қарши соғлом иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилганмазкур фестивалда 18 дан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчи ёшлар тоғ-чанғиси, snowboarding ҳамдаволейболспорттурлари бўйича беллашди.

Мусобақаларда Тошкент вилоятининг ҳар бир туман ҳамда шаҳарларидан 3 ёш тоифасида 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар