АсосийJamiyat

Тошкентда дарахтларни кесган икки шахс 1,9 миллион сўм жарима тўлади

'Тошкентда дарахтларни кесган икки шахс 1,9 миллион сўм жарима тўлади'ning rasmi

Тошкентда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) номига жами 10 минг 832 та мурожаат келиб тушди.

Шундан 71 та мурожаат фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари билан боғлиқ. Мурожаатлар орасида 67 та шикоят, 3 та ариза ва 1 та таклиф мавжуд. Уларда дарахтлар кесилиши, аҳоли суғорма ва ичимлик сув билан таъминланиши, маиший чиқиндилар уюмлари бунинг учун белгиланган жойларда тўпланиши кўтарилган.

Қайд этилишича, шикоятларни кўриб чиқиш жараёнида фуқароларнинг тоза атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолиятининг экологияга салбий таъсирининг олдини олиш юзасидан чоралар кўрилди. Жумладан,

Омбудсманнинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаатига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида тегишли рухсатномаларсиз дарахтларни кесиш билан шуғулланган икки шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва 1,9 миллион сўмлик зарар қопланди.

    Бошқа янгиликлар