Ҳукумат қарори билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган органлар ва давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 78 та ташкилот мавжуд эди.
Сўнгги марта прописка Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти прописка бериш учун илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари сафига киритилганди.






