1

Юзлаб фоҳишахоналар фош этилди

ЖАМИЯТ 10.11.2014, 14:56
Теглар: фоҳиша
Юзлаб фоҳишахоналар фош этилди

Интернет тармоқларида Тошкент шаҳрида 334 та фоҳишахона фош этилгани ҳақида хабар тарқалди...

Бу хабарни ўқиб, беихтиёр титраб кетдим. Аёл деган улуғ номни поймол этиб, фоҳишаликни касб қилиб олган, пул учун ва лаҳзалик ҳузур-ҳаловат учун инсонийликдан воз кечишга, миллат номини ер билан яксон қилишга тайёр бу аёлларни ким дейиш мумкин? Кўплаб оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлаётган, ота-она, ака-ука, опа-сингиллар, борингки миллат юзини ерга қараишга сабаб бўлаётган бу иллат нега бу қадар илдиз отди экан? Шу саволларга жавоб топиш учун бу ёқимсиз хабар фактларига эътибор қаратиб, бу иллатга қарши қандай жазо чоралари кўрилаётгани билан қизиқдим.

Интернетда келтирилган хабарларга кўра, Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхона аниқланган. Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш Бош бошқармаси бошлиғи У. Нарзуллаевга мурожаат қилдик.

— Интернетдаги хабарларга ойдинлик киритсангиз...

— Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда аҳлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган профилактик-огоҳлантирув тадбирлари натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 1000 нафардан ортиқ фоҳишалик билан шуғулланган, қўшмачилик қилган, шунингдек фоҳишахона сақлаган қонунбузарлар аниқланди ва уларга судлар орқали жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ушбу турдаги жиноятни олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Бугунги кунда аҳлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турган мингдан ортиқ фоҳишалик ва қўшмачилик билан шуғулланган шахслар билан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Алданиб қолманг”, “ОИТС касаллиги профилактикаси” ва бошқа мавзуларда маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, олий ўқув юртларида, академик лицейларда, касб-ҳунар коллежларда ва умумтаълим мактабларда давра сухбатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек махсус режалар асосида “Орият”, “Тозалаш”, “Тун” каби махсус профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

ҚЎШМАЧИЛИКНИНГ ЖАЗОСИ ҚАНДАЙ?

Ҳуқуқшунос жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддасига биноан, фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;

б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 (Одам савдоси) ёки 137-моддалари (Одам ўғрилаш)да назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан содир қилинган бўлса, — олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ФОҲИШАЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАНЛАР-ЧИ?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига асосан фоҳишалик билан шуғулланиш — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

ОГОҲ БЎЛИНГ!

Не-не олиму-уламолар етишиб чиққан бу юртда бундай иллатлар одатий ҳолга айланиб қолмаслиги учун биргаликда қарши курашмоғимиз, лоқайдликдан воз кечмоғимиз зарур.

Катта гуноҳлардан бири бўлмиш зинокорликдан сақланиш ўзимиз учун ҳам, жамиятимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.

Сиз ҳам бефарқ бўлманг, яшаш ҳудудингизда аҳлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, ҳудудий ички ишлар идораларига мурожаат қилинг!

Лайло РУСТАМОВА тайёрлади

Шарҳлар

​Юнусобод туманида фоҳишахона сақлаш аниқланди

10.07.2017, 09:45

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 13:30ларда, ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, Сухих Денис Борисович, Юнусобод тумани, 4-мавзе, 55-уй, 30-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм...
​Яккасаройда яна бир фоҳишахона фош этилди

29.06.2017, 15:17

2017 йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 20:10ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Рахманбердиева Мафтуна Атамурадовна, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 250.000 сўм пул...
​Тошкентда 24 минг сўм эвазига фоҳишахона яратиб берган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

28.06.2017, 16:30

2017 йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда ўтказилган “Орият” тадбири давомида, Васякин Равиль Джамилевич, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 24.000...
​Ички ишлар ходимлари навбатдаги фоҳишахона фаолиятига чек қўйишди

20.06.2017, 12:01

2017 йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 17:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Иванова Надежда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1