АсосийShou-biznes

Озода Нурсаидова: Интернетдаги гапларга ишонманг, мен тирикман!

'Озода Нурсаидова: Интернетдаги гапларга ишонманг, мен тирикман! 'ning rasmi

Хонанда Озода Нурсаидова юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилган эди. 10 февраль куни Озода Нурсаидова вафот этгани ҳақида ёлғон маълумотлар ҳам тарқалди.

Хонанда асоссиз гап-сўзларга нуқта қўйиш мақсадида Instagram орқали мухлисларига мурожаат йўллади.

"Ассалому алайкум азиз мухлислар, ҳурматли обуначилар, мен анча яхшиман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шу бир ҳафтанинг ичида ғалати, кутилмаган нарсалар бўлиб кетди. Аввало қилинган дуолар, айтилган тилаклар умуман олганда қўллаганликларинг учун сизларга мингдан-минг раҳмат. Бундан буён фақат яхши, хурсандчилик кунларингда сизлар учун хизмат қилиш насиб қилсин. Интернетдаги баъзи бир нарсаларга ишонманглар, борман, тирикман. Айтганча, Бишкекликларни 8—9 март куни концерт дастуримда кутиб қоламан. Ҳаммага раҳмат", — дейди хонанда.

    Бошқа янгиликлар