1

​Тошкент молия институтида "Карьера куни" ўтказилди

ЖАМИЯТ 18.02.2019, 14:03
​Тошкент молия институтида "Карьера куни" ўтказилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан барча ОТМларда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда "Карьера куни" меҳнат ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ана шундай тадбир Тошкент молия институтида ўтказилди. Унда барча иш берувчи ташкилотлар вакиллари битирувчилар учун мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тошкент молия институтида корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш натижасида "Буюртмалар портфели" шакллантирилган. Унда битирувчилар учун молия соҳасига алоқадор ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Институтни бу йилда 1200 нафарга яқин талаба тамомлаётган бўлса, "Буюртмалар портфели"да 1500 дан ортиқ кадрга бўлган эҳтиёж мавжуд.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, бу йилги меҳнат ярмаркасида битирувчиларнинг кўпчилиги ташкилотлар билан шартнома имзолаб, иш ўрнига эга бўлиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1