Албанияда мухолифат тарафдорлари Бош вазир Эди Раманинг истеъфосини талаб қилишмоқда, дея маълум қилди Trend нашри.
Ҳозирда кўчаларда минглаб намойишчилар тўпланиб, сиёсатчининг қароргоҳига киришга уринишмоқда. Намойишчилар полиция тўсиғини ёриб ўтишган ва бино эшикларини синдиришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда. Намойишчиларнинг фикрича, Эди Рама уюшган жиноятчиликка алоқадордир.






