Сир эмаски, бугунга келиб, аксарият ёшларимизнинг хорижда олий таълим олиши одатий ҳолга айланди. Хўш, улар хориждаги олий таълим муассасасини тугатиб, ватанга қайтгач, чет элда ўқиганликни тасдиқловчи дипломи билан ишга қабул қилинадими,унинострификациялаш деган мураккаб ва расмиятчиликларга тўла жараён хамирдан қил суғургандек изн берадими? Бу каби саволлар барчани бирдекўйлантириб келаётгани айни ҳақиқат.
Гап шундаки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Таълим инспекцияси ташаббуси билан Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида таълим, малака, ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқ учун киритилган. Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш жараёни ва уни соддалаштириш мақсадида юртимизга Россия Федерациясининг халқаро даражадаги эксперти Вера Скоробогатованинг келиши кутилмоқда. Эксперт билан таълимдаги тўсиқларнинг олиб ташлаш, ўзаро ҳамкорлик ва бошқа бир қатор масалалар муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилади. Бунга қизиқиши ва хохиши бўлган ёшларни 20 февраль куни соат 10:00да Тараққиёт стратегияси” марказида кутамиз.
Шу куни иштирокчилар хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бўйича саволларга жавоб олади.
Сирасини айтганда, олий маълумот олиш истагидаги ёшларимиз салмоғини кескин ошириш орқали юртимизга муносиб кадрлар етказиб бериш, долзарблигини йўқотмайдиган масалалардан ҳисобланади.