Тантанали очилиш маросимида институт ректори И.Алимджанов, профессор-ўқитувчилар, фахрий педагоглар ва талабалар иштирок этди.
“Book café” ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларидан намуналар, мутахассислик бўйича илмий адабиётлар билан жиҳозланган бўлиб, талабалар бу ерда тамадди қилиш билан бирга севган китобларини мутолаа қилишлари ҳам мумкин.
Талабалар ўзлари учун зарур бўлган китобларни Интернет тармоғи орқали топиб, ундан фойдаланишлари учун “Book café”да бепул wi-fi интернет тармоғи ҳам ўрнатилган.

Институт ректори Иброҳим Алимджанов “Book café” фаолияти устидан талабаларнинг ўзлари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилиши, ёшларнинг талаб ва таклифлари асосида маскан фаолияти такомиллаштириб борилишини таъкидлади.
Ўз навбатида талаба-ёшларнинг яратилган имкониятдан қай даражада оқилона фойдаланишлари ҳам ўрганилишини маълум қилди.






